Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Иқлим исишининг асосий сабаби маълум қилинди

Иқлим исишининг асосий сабаби маълум қилинди

Иқлим исиши Эл-Ниньо каби табиий ҳодисалар эмас, балки инсон фаолияти ва атмосферага ис гази тарқалиши билан боғлиқ. Сайёрамиз ҳарорати ҳар қандай сценарий бўйича ҳам аср охиригача кўтарилиб бораверади. Бундай хулосани россиялик метеоролог олим Роман Вильфанд “РИА Новости”га интервьюсида келтирган.

– Иқлим исиши – ис гази ҳавода кўп тўпланиб қолиши билан боғлиқ узлуксиз давом этаётган жараён, – деди Вильфанд. – Эл-Ниньо ёки Ла-Нинья табиий омил, асосий сабаб эса антропоген таъсирда. Масалан, ис гази ҳавога тарқалиши “эртагаёқ” тўхтатилган тақдирда ҳам инсон фаолияти туфайли ҳавода йиғилиб қолган ис гази икки баробар камайиши учун 30 йил керак. Айнан шу сабабли воқеалар ривожи ҳар қандай кўринишда давом этган, инсоният барча чорани кўрган тақдирда ҳам аср охиригача ҳарорат барибир кўтарилиб бораверади. Бор умид секин исишдан.

Эл-Ниньо ҳодисаси Тинч океани экватор қисмида сув юзаси ҳарорати аномал даражада исиши билан боғлиқ. Океан оқимидаги ўзгаришнинг ўзига хослиги шундаки, Ла-Нинья пайти атмосферадаги иссиқлик кескин тарзда окенга сингади, Эл-Ниньо шаротида эса иссиқлик океандан атмосферага тарқалади.

Киритилди: 11:59 05.07.2024. Ўқилди: 1238 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!