Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Иорданияга 2,5 миллиард долларлик ёрдам

A A A
Иорданияга 2,5 миллиард  долларлик ёрдам

Макка шаҳрида Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз, Кувайт амири Сабоҳ Аҳмад ал Жобир ас-Сабоҳ, БАА президенти ўринбосари Муҳаммад бин Рашид ал-Мактум ҳамда Иордания қироли Абдуллоҳ II иштирокида саммит бўлиб ўтди. Бу ҳақда SPA агентлиги хабар бермоқда.

Саммитнинг асосий мақсади Иорданияда давом этаётган иқтисодий инқироздан чиқиш йўлларини ахтариш бўлди.

Анжуман ниҳоясида Иорданияга 2,5 миллиард доллар ёрдам кўрсатиш ҳақида қарор қабул қилинди. Қирол Абдуллоҳ II ҳар уч давлатга кўмак учун миннатдорчилик билдирди. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган душанбада Иордания бош вазири Хани ал-Мулкий даромад солиғи оширилишига қарши бўлиб ўтган бир неча кунлик норозилик намойишларидан кейин истеъфо берди.

Янги қонун лойиҳасига кўра, дамромад солиғини жисмоний шахслар учун камида 5 фоизга, юридик шахслар учун эса 20-40 фоизга ошириш таклиф қилинаётган эди.

Manba: azon.uz

Киритилди: 17:48 11.06.2018. Ўқилди: 1653 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда