Бугун 13 июль, 2020 йил, душанба

O'ZB

Интерпол Эроннинг Трампни қўлга олиш талабини рад этди

Интерпол Эроннинг Трампни қўлга олиш талабини рад этди

Интерпол Эрон суд ҳокимиятининг Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси генерали Қосим Сулаймонийнинг ўлими учун АҚШ президенти Дональд Трампнинг халқаро қидирувга бериш талабини бажара олмаслигини маълум қилди.  

Таъкидланишича, Интерполнинг ички қоидалари Эроннинг талабини қаноатлантиришга имкон бермайди, чунки ташкилотда “сиёсий, ҳарбий, диний ва ирқий кўринишдаги бирор-бир аралашув ёки ҳаракатни амалга ошириш” тақиқланган. Шу сабабли Интерполда Теҳроннинг мурожаатини кўриб чиқиш рад этилган.

Аввалроқ Эрон суд ҳокимияти Сулаймонийнинг ўлими учун Трампни халқаро қидирувга бериш талаби билан Интерполга мурожаат қилган. Таъкидланишича, Теҳрон генерални ўлдиришга тайёргарлик кўришда иштирок этган ва бу масала билан шуғулланган 36 кишини аниқлашга муваффақ бўлган.   

Қосим Сулаймоний 2020 йилнинг 3 январь куни Ироқ пойтахти Бағдодда АҚШ ҳарбийлари ўтказган операция натижасида ўлдирилганди.

Пентагонда Сулаймонийни ўлдиришни шахсан президент Трамп буюргани айтилган. АҚШда генерал Бағдоддаги халқаро коалиция базасига ва АҚШ элчихонасига ҳужумларга алоқадор деб ҳисобланган.

Киритилди: 09:20 30.06.2020. Ўқилди: 1180 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!