Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Интернетда Хитойдаги "даҳшатли кўчки" видеоси пайдо бўлди

Интернетда Хитойдаги "даҳшатли кўчки" видеоси пайдо бўлди

Хитойнинг Фуцзянь провинциясига қарашли Лунъянь округидаги кўчки видеоси Интернет тармоқларида пайдо бўлди.
Тасвирлардан сел оқими тўсиқлар ва автомашиналарни кўз очиб юмгунча оқизиб кетганини кўриш мумкин.

«CGTN» телеканали хабарида айтилишича, ушбу нохуш ҳодиса бир инсоннинг ўлимига сабаб бўлган.

Ёз келиши билан Хитой шимолида «қуруқ мавсум» бошланган бир пайтда унинг жанубида тамомила ўзгача манзара — кучли ёмғирлар мавсуми бошланади. Оқибатда жуда кўп ҳудудларни сув олиб кетади.

Бу йилги ёз ёмғирларидан ҳаммадан кўп Гуанси-Чжуан мухтор тумани, Цзянси, Фуцзянь ва Гуандун провинциялари азият чекмоқда.
Шу йилнинг ўзида табиий офатлар, хусусан, сув тошқинлари оқибатида Хитой жанубида 80 дан ортиқ инсон ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган.

Manba: zamin. uz

Киритилди: 05:30 15.06.2019. Ўқилди: 2226 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!