Бугун 17 октябрь, 2019 йил, пайшанба

O'ZB

Интернетда тарқалган видео: мудир ва ҳамшира ишдан кетди

Интернетда тарқалган видео: мудир ва ҳамшира ишдан кетди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг  Жамоатчилик билан ишлаш бўлими ижтимоий тармоқларда Республика ихтисослаштирилган Эндокринология илмий – амалий тиббиёт маркази фаолияти билан боғлиқ ҳолат акс этган видеотасвирлар юзасидан баёнот билан чиқди. 

Маълум бўлишича, видеолавҳада акс этган воқеа 2019 йилнинг 13 март куни содир бўлган. Шу куни фуқаро М. Т. қизи М. ва жияни Н.ни  ушбу марказ поликлиникасига  олиб келади.

У ерда фуқаро М. Т. марказ поликлиника ҳамшираси  Зилола Камоловага  қизи М.нинг оғир холатини инобатга олган ҳолда, шифокорларни  навбатсиз қабул қилишини  сўрайди. Шундан сўнг поликлиника мудири Хабиба Раҳмонова  фуқаро М.ни  кўрикдан ўтказиб, қон таҳлилини текшириш кераклигини ёзиб беради. Аммо тиббий текширувлар  учун тўлов пули  кассага эмас, балки ҳамширага  берилган. Ўрганишлар натижасида фуқаро томонидан қизининг тиббий кўриги учун берилган сумманинг  лозим бўлган миқдори   марказ кассасига тўлиқ кирим қилинган. 

Табиийки, ушбу ҳолат тиббий деонтология ва ахлоқий меъёрларни бузиш  сифатида  баҳоланиб,  шу йилнинг 5 апрель куни поликлиника мудири Х. Раҳмонова  ва хамшира З. Камоловалар  ўз вазифасидан озод этилган. Видео лавҳада мазкур  марказ директори ўринбосари Феруза Ҳайдарованинг ишга қабул қилиш ва беморларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва уларни ётқизиш билан боғлиқ билдирилган  важлар ўз тасдиғини топмаган. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги шу йил 21 июнда  мазкур марказ фаолиятини комплекс ўрганиб чиқиб, ҳайъат йиғилишида таҳлил қилди. Унинг натижаларига кўра, ушбу муассасанинг  тўрт нафар  масъул ходимига фаолиятига йул қўйган камчиликлари учун интизомий жазо -  ҳайфсан берилди. 

Воқеа тафсилоти юзасидан кўрилган барча чора тадбирлар  жавоби мурожаатчига ўз вақтида етказилган.

Шунингдек, баёнотда интернетдаги бундай лавҳалар халқимизнинг хизмати учун тун-у кун тиним билмаётган минглаб шифокорларимиз фаолиятига салбий баҳо берилишига сабаб бўлаётгани айтилади.

Киритилди: 11:07 08.07.2019. Ўқилди: 6305 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!