Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Интернетда олифта ўқувчилар иштирокидаги видео муҳокамаларга сабаб бўлди (видео)

Интернетда олифта ўқувчилар иштирокидаги видео муҳокамаларга сабаб бўлди (видео)

Facebook даги Самарқанд гуруҳида мактаб ўқувчиларининг тарбиясизлиги акс этган видео тарқалди.

Унда кўриш мумкинки, икки ўқувчи автобусларни тўхтатиб, унинг чиқиш жойига оёғини қўйиб, оёқ кийимини артади ва ундан сўнг ҳайдовчига кетаверинг дегандек ишора қилади. Видеони уларнинг шериги бўлган учинчи йигит тасвирга олган.

Бу ҳодиса ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг муҳокамасига сабаб бўлмоқда.

Атрофда кузатиб турган катта ёшлиларнинг бирортаси ўқувчиларни тўхтатишга уринмаган. Аксинча, бирор қизиқ ҳодисанинг томошабини бўлгандек, томоша қилиб туришган. Балки ёшларнинг бу даражада тарбиясизлигига катталар ҳам айбдордир. Кўз ўнгимизда бўлаётган ишларни кўриб кўрмасликка олиб кетиш, бундай ҳолатларнинг, жиноятларнинг кўпайишига олиб келмасмикан?

Ўқувчиларга нисбатан чора кўриладиган деган умиддамиз.

Киритилди: 17:23 15.02.2019. Ўқилди: 3178 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!