Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида «Телекоммуникация соҳасини ривожлантиришнинг долзарб масалалари» мавзусида журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтади.
Унда «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг тижорат масалалари бўйича директори Алишер Зуфаров ва бошқа мутахассислар журналистлар саволларига жавоб қайтарди.
▪️Журналистларнинг «Ўзбекистонда интернет тезлиги қачон ҳақиқатан ҳам 10 мартага оширилади?» деган саволига Зуфаров шундай жавоб қайтарди:
«Ўзбектелеком» АК томонидан Халқаро пакетли коммутация маркази комплекслари модернизация қилинди ва шу тариқа ХПКМ комплексларининг умумий ўтказиш қобилияти 10 марта: ўзгартирилган трафиги 110 Гбит/с.дан 1200 Гбит/с.гача ўсди. Бу — Ўзбекистонда интернет тезлиги 10 марта яхшиланди, деганидир. Энди эса кабеллар ва бошқа интернет қурилмаларини янгилаш, ана шу тезликка мослаш керак. Бунинг учун 4 минг кмдан ортиқ мис кабеллари янгиланди, XDSL технологияси билан хизматлар сифати яхшиланди. Жорий йилнинг биринчи чорагида 2 минг 408та кўп қаватли уйлар, 1108та умумий таълим мактаблари замонавий алоқа хизматлари билан таъминланди.
2019 йил бошидан «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси ва бошқа ижтимоий объектлар учун GPON технологиясидан фойдаланган ҳолда замонавий телекоммуникация хизматларини тақдим этиш учун 5000 км.дан ортиқ оптик-толали алоқа линиялари йўлга қўйилмоқда.
Бугунги кунда умумий ҳажми 54272 портга эга VDSL қурилмасини ўрнатиш, шунингдек, Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 146,944 портга эга GPON қурилмасини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда ва 2019 йилнинг иккинчи чорагида ишга туширилади. Жорий йилнинг учинчи чорагида умумий қуввати 600 мингдан ортиқни ташкил этган GPON технологиясидан фойдаланган ҳолда қўшимча қурилмалар бепул етказиб бериш режалаштирилган».
▪️Ўзбекистон интернет рейтингида қачон кўтарилади?
«Ўзбектелеком» матбуот котиби Александр Сучковнинг айтишича, Ўзбекистон аслида рейтингда анча юқори ўринда бўлиши керак. Чунки қўшни мамлакатларда масалан, 4G интернетнинг ўзи йўқ.
«Айрим рейтингларни кўриб, нега бу қадар паст поғонада эканимизга ўзимиз ҳам ҳайрон қоламиз», – деди Александр Сучков.
▪️Интернет тезлашганини аҳоли нима учун сезмаяпти? Чунки уларнинг уйларига, офисларига ўрнатилган қурилмаган бу тезликка жавоб бермайди. Тасаввур қилинг: сизга трассада соатига 200 км тезлик билан ҳаракатланиш рухсат этилган бўлсаю сизнинг транспортингиз бу тезликка мослашмаган бўлса, бефойда. Аввал қурилмани алмаштириш керак».