Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Интернет орқали 14 млн сўмни ўғирлаган шахс қўлга олинди

Интернет орқали 14 млн сўмни ўғирлаган шахс қўлга олинди

Жиззах вилоятининг Арнасой туманида жорий йилнинг 21 октябрь куни Жиззах шаҳар Ш.Рашидов кўчасида яшовчи М.А. (исмли аёл) ИИБга мурожаат қилган.

Аризада у шу йил 17 октябрь куни пластик карточкасига 14 млн. сўм пул туширганлиги ва ушбу пулларни номаълум шахс ўғирлаб олганлигини маълум қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, олиб борилган суриштирув ишлари натижасида Арнасой туманида яшовчи Ш.П. электрон ижтимоий тўлов тармоғи орқали рухсатсиз бошқа бир таниши М.М.нинг пластик картасига ўтказганлиги аниқланиб, Ш.П. қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Manba: darakchi.uz

Киритилди: 17:45 25.10.2018. Ўқилди: 1194 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!