Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Instagram ва Facebook блогерларга пул тўламоқчи

Instagram ва Facebook блогерларга пул тўламоқчи

Facebook раҳбари Марк Цукерберг блогерлар Instagram ва Facebook ижтимоий тармоқларида пул ишлашлари учун бонус дастури ишга туширилишини маълум қилди. Лойиҳага бир миллиард доллар ажратилган, деб хабар бермоқда CNBC.

«Биз миллионлаб фойдаланувчилар учун энг яхши платформаларни яратмоқчимиз. Фойдаланувчилар пул топишларига ёрдам бериш учун янги дастурларни ишлаб чиқмоқдамиз. Биз Facebook ва Instagram’даги энг яхши контент муаллифларига мукофот тариқасида бир миллиард доллар ажратамиз», — деди Цукерберг.

Америкалик блогерларга мўлжалланган дастлабки бонус дастури Reels қисқа видеолар сервиси учун контентлар яратган муаллифларга пул беради. Қайд этилишича, кузга бориб Facebook-блогерларга ҳам пул тўлаш бошланади.

Компаниядагилар тўловлар асосий рақобатчи бўлган TikTok сервиси фойдаланувчиларини Instagram ва Facebook тармоқларига оғдиришга ёрдам беради деб умид қилмоқда.

23 июн куни Instagram ва Facebook Reels қисқа видеолар сервисини ишга туширди. Фойдаланувчилар Reels ёрдамида давомийлиги 30 сониягача бўлган видеоларни турли эффектлар билан пост сифатида жойлаштиришлари мумкин.

Киритилди: 20:15 15.07.2021. Ўқилди: 2318 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!