Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Instagram Алия Назарбоеванинг қаердалигини "сотиб қўйди"

Instagram Алия Назарбоеванинг қаердалигини "сотиб қўйди"

Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг кенжа қизи Алия Назарбоева Facebook ва Instagram’даги саҳифаларини ўчириб ташлаган ёки уларга киришни бутунлай чеклаб қўйган. Бу ҳолат Назарбоева Instagram’да мамлакатдаги воқеаларга изоҳ берганидан кўп ўтмай журналистлар унинг Қозоғистонда эмас, Бирлашган Араб Амирликларида эканига эътибор қаратганидан сўнг содир бўлди.

Аввалроқ Алия Назарбоева собиқ президент оиласининг вакилларидан биринчи бўлиб Қозоғистондаги сўнгги воқеаларга изоҳ берганди. «Жабрланганлар ва қурбонлар туфайли ҳис қилинадиган оғриқ ва афсусларни сўз билан ифодалашнинг иложи йўқ. Мен барча қурбонларнинг оила аъзоларига самимий ҳамдардлик билдираман. Барчамиз учун бу аянчли сабоқ тарихимизда сўнггиси бўлиб қолсин», — деб ёзган у.

Назарбоева ўз постида отасини ҳам тилга олган, лекин унинг қаердалиги ва аҳволи ҳақида бирорта тафсилот бермаган. «Сиздан келаётган руҳлантирувчи сўзлар учун раҳмат. Отамни маънавий қўллаб-қувватлаётганингиздан миннатдорман, у бугунги кунда турли вилоятлар аҳолисидан кўплаб хатлар олмоқда», — деб ёзган Алия Назарбоева.

Нурсултон Назарбоев сўнгги марта 2021 йилнинг 28 декабрида омма олдига чиққан эди. Унинг матбуот котиби ҳам, қозоғистонлик дипломатлар ҳам Назарбоевнинг Нур-Султонни тарк этмагани ҳақида баёнотлар берса-да, республикада кўпчилик бу маълумотга ишонмаяпти.

Киритилди: 22:45 15.01.2022. Ўқилди: 6017 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!