Индонезиянинг Малуку ороллари яқинидаги Банда денгизида 6,2 магнитудали зилзила содир бўлди.
Индонезия Геофизика агентлиги хабар беришича, зилзила 143 км чуқурликда содир бўлган.
Сунами хавфи йўқ. Ҳеч қандай вайронагарчилик ёки қурбонлар ҳақида хабар берилмаган.