Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Индонезия Россиянинг янги ҳарбий иттифоқчисими?

 Индонезия Россиянинг янги ҳарбий иттифоқчисими?

Индонезия ва Россия ҳарбий-денгиз кучлари Ява денгизида 4—8 ноябрь кунлари давом этадиган биринчи қўшма машғулотларини Россиянинг тўртта ҳарбий кемаси етиб бориши билан бошлади.

Россиянинг ТАСС давлат агентлигига берган интервьюсида Россиянинг Жакартадаги элчиси Сергей Толченов бу маневрлар «Россия ва Индонезия ўртасидаги биринчи кенг кўламли ҳарбий-денгиз машқлари» эканлигини таъкидлади.

Толченовнинг таъкидлашича, бундай машқлар мунтазам бўлиб, маълум вақт оралиғида, масалан, ҳар икки йилда бир марта ўтказилиши мумкин.

Мамлакат президенти Прабово Субианто атиги икки ҳафта олдин, 20-октабрда ўз лавозимига киришган эди. Аммо у аллақачон мамлакат хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик қилиш учун янги иттифоқчиларни фаол излаш ниятида эканлигини эълон қилган.

Таҳлилчиларнинг фикрича, бу машқлар Россиянинг Осиёдаги таъсирини кенгайтиришнинг навбатдаги босқичи бўлди. Украинадаги уруш бошиданоқ Москва Глобал Жануб мамлакатларига таяниб, уларни Ғарб санкцияларини қўллаб-қувватламасликка ва савдо ҳажмини оширишга чақирди.

2021 йилдан буён Россия ва Индонезия ўртасидаги товар айирбошлаш 75 фоизга ўсди ва 4,1 миллиард доллардан ошди, деди жорий йилнинг октябрь ойида Россия Бош вазири ўринбосари Денис Мантуров.

Киритилди: 23:17 04.11.2024. Ўқилди: 1323 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!