Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Imudon дорисининг контрафакт нусхаси аниқланди

Imudon дорисининг контрафакт нусхаси аниқланди

Imudon дори воситасининг контрафакт нусхасини ишлаб чиқарган корхона молиявий жаримага тортилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Адлия вазирлигига "Abbot Products operation AG" компанияси ўзига тегишли Imudon дори воситасининг контрафакт нусхаси сотилаётганлиги тўғрисида мурожаат қилган.

Мурожаатга асосан белгиланган тартибда A МЧЖда текширув ўтказилганда Imudon дори воситасига адаштириб юбориш даражасида ўхшаш бўлган Nest Imudon номи остида контрафакт дори воситаси ишлаб чиқарилаётганлиги аниқланди.

Таъкидлаб ўтиш жоизки A МЧЖ илгари ҳам Magne B6 дори воситасининг контрафакт нусхасини ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланганлиги учун корхона раҳбари С.Ф. маъмурий жавобгарликка тортилган эди.

Бироқ, корхона раҳбари С.Ф. тегишли хулоса қилмасдан ноқонуний ҳаракатларни содир этиб келган. Натижада, "А" МЧЖга 68 млн сўм молиявий жарима қўлланилди.

Маълумот учун, "Товар белгилари, хизматкўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номларитўғрисида" ги Қонунга кўра товар белгисидан ёки адаштириб юбориш даражасида у билан ўхшаш бўлган белгидан товарларда, товарларнинг этикеткаларида, ўровларида қонунга зид равишда фойдаланилганда улар контрафакт деб ҳисобланади.

Киритилди: 23:50 17.09.2024. Ўқилди: 663 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!