Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Имрон Хон яна терговга чақирилди

Имрон Хон яна терговга чақирилди

Покистоннинг собиқ Бош вазири, мухолифат етакчиси Имрон Хонни сешанба куни Панжоб провинцияси маъмурияти терговчилари чақиргани айтилмоқда. Хабарда ёзилишича, терговчиларнинг мақсади Покистоннинг биринчи генерал-губернатори Муҳаммад Али Жинна уйига ва Лахордаги Аскарлар корпоратив биносига қилинган ҳужумни текшириш экан.

Geo News нашрининг хабарига кўра, терговни 9 майда Имрон Хон коррупцияда айбланиб ҳибсга олингандан кейин юзага келган тартибсизликларни ўрганаётган Панжоб провинцияси маъмуриятининг бирлашган тергов гуруҳи олиб бормоқда. Ўшанда намойишчилар бир қатор фуқаролик ва ҳарбий биноларга ҳужум қилган эди. Тартибсизликлар натижасида саккиз киши ҳалок бўлган. Айни пайтда полиция ва ҳарбийлар айбдорларни қидирмоқда.

Ўз навбатида Имрон Хон ушбу тартибсизликларни ҳукумат ўзининг агентлари орқали уюштирганини таъкидламоқда. У шунингдек, фуқароларни ҳарбий трибуналга топширмасликни сўраб Олий судга петиция жўнатгани айтилмоқда.

Киритилди: 12:08 30.05.2023. Ўқилди: 1189 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!