Бугун 19 август, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Императорга тегишли қилич кимошдида рекорд даражада баҳоланди

Императорга тегишли қилич кимошдида рекорд даражада баҳоланди

Париждаги аукционда Наполеоннинг қиличи 4,7 млн еврога сотилди.

Парижда Франция императори Наполеон I Бонапартнинг қиличи 4,7 миллион еврога сотилди. Бу ҳақда Hotel Drouot кимошди майдончасига таяниб, Le Figaro хабар берди.

Қайд этилишича, қурол дастлаб 700 минг евродан 1 миллион еврогача баҳоланган ва у «Наполеоннинг аукционда сотилган энг қиммат артефактларидан» бирига айланган.

— Сумма 2007 йилда 4,8 миллион еврога сотилган Маренго жангидаги қилич рекордига яқинлашди, — дейилади хабарда.

Кимошди савдоси орқали сотилган қилич Наполеоннинг шахсий қуроли бўлган. Бонапарт 1802-1803 йилларда Версал мануфактураси директори Николя-Ноэл Бутедан қурол буюртма қилган. Император бўлганидан кейин ҳам Наполеон I қилични ҳукмронлигининг охирига қадар сақлаган. Кейин эса уни маршал Эммануэл де Грушига совға қилган. Шундан буён қурол ҳарбий саркарданинг авлодлари томонидан сақлаб келинган.

Аукционда сотилган мазкур қиличнинг иккинчи нусхаси Санкт-Петербургдаги Эрмитаж музейида сақланади.

2021 йилда Бонапартнинг парад қиличи ва 5 та тўппончаси 2,87 миллион долларга сотилган эди. Наполеон ушбу қуроллардан 1799 йилдаги давлат тўнтаруви вақтида фойдаланган.

Киритилди: 22:34 27.05.2025. Ўқилди: 1049 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!