Америкалик тадбиркор Илон Маск бойлиги 700 млрд доллардан ошган тарихдаги биринчи инсон бўлди, деб хабар берди Forbes журнали.
Делавэр штати олий суди Маскнинг Tesla акцияларига опционлар кўринишидаги мукофотини ҳақиқий эмас деб топган қуйи инстанция судининг қарорини бекор қилгандан сўнг, Илон Маскнинг бойлиги кўпайиб, олдингисига 139 миллиард доллар қўшилди.
«Forbes ҳисоб-китобларига кўра, олий суднинг қароридан сўнг, Маскнинг бойлиги рекорд даражадаги 749 миллиард долларга етди», — деб ёзди журнал.
Аввалроқ Forbes Маскни бойлиги 600 млрд доллардан ошган илк инсон, дея хабар берганди. Бунга SpaceX фазовий компанияси акциялари оммавий харид олдидан 800 млрд долларга баҳолангани сабаб бўлганди.
2020 йил мартида Маскнинг бойлиги 24,6 млрд долларга баҳоланган эди. 2021 йил январида у сайёрамизнинг энг бой одамига айланди, ўша йили бойлиги 200 ва 300 млрд долларлик довондан ошди. 2024 йилда эса 400 ва 500 млрд долларлик чўққиларни забт этди.
Илон Маскдан ташқари, бойлиги 300 ва 400 млрд долларга етган ягона инсон — Oracle компанияси асосчиларидан бири Ларри Эллисон.