Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Илон Маск Twitter бўйича режаларини ошкор қилди

Илон Маск Twitter бўйича режаларини ошкор қилди

SpaceX ва Tesla асосчиси Илон Маск яқинда қўлга киритган Twitter бўйича ўз режалари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда The New York Times миллиардернинг инвесторлар учун тақдимотига таяниб хабар берди.

Маълумотларга кўра, Маск 2028 йилгача Twitter'нинг йиллик даромадини 26,4 миллиард долларгача оширишни режалаштирган. 2021 йилда компаниянинг даромади 5 миллиард долларни ташкил этди.

Тадбиркор бу кўрсаткични беш баробардан кўпроққа оширмоқчи. Шунингдек, Маск Twitter'нинг реклама даромадига боғлиқлигини камайтириш ниятида экани хабар қилинган. Бундан ташқари, унинг фикрича, 2028 йилга бориб ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари сони 931 миллионга етади.

Киритилди: 08:50 07.05.2022. Ўқилди: 2824 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!