SpaceX асосчиси Илон Маскнинг “America PAC” сиёсий қўмитаси Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трампнинг президентлик кампаниясини қўллаб-қувватлаш учун 200 миллион долларга яқин маблағ сарфлади. Бу ҳақда Associated Press ахборот манбаларига таяниб хабар берди.
Маълумотларга кўра, Маск қўмитаси Трампни қўллаб-қувватлаш учун 200 миллион доллар сарфлаб, миллиардерларнинг АҚШ сайловларига таъсир ўтказиш қобилиятига янги мезон белгилаган. Tesla ва SpaceX бош директори томонидан молиялаштириш биринчи навбатда биринчи марта сайловчиларни ва кам овоз берувчи ҳудудларни жалб қилишга қаратилган.
Трамп Маскнинг президентлик пойгасида қўллаб-қувватлаганини юқори баҳолади.
Нашрнинг ёзишича, Маск кўп йиллар давомида сиёсий фаол бўлиб, ўзининг Х ижтимоий тармоғида мунтазам равишда АҚШнинг сиёсий масалаларига изоҳ бериб келган.
Хусусан, у демократлар ва республикачиларни очиқ танқид қилиб, ҳеч бир партияни қўллаб-қувватламаслигини айтган.
Бироқ, вақт ўтиши билан унинг қарашлари республикачиларга кўпроқ мойил бўла бошлади ва бу йил Илон Маск Трампни қўллаб-қувватлаш учун «America PAC» сиёсий қўмитасини тузди.