Америкалик бизнесмен ва миллиардер Илон Маскнинг фикрича, Еврокомиссия тарқатиб юборилиши ва унинг ўрнига сайланган орган бўлиши керак.
Бу ҳақда Илон Маск ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзган.
"Европа комиссияси сайланган орган фойдасига тарқатиб юборилиши, ЕИ президенти эса тўғридан-тўғри сайланиши керак. Ҳозирги тизим демократик эмас, бюрократик тизимдир", - дейилади нашрда.