Бугун 15 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Илон Маск энди дунёдаги энг бой одам эмас

Илон Маск энди дунёдаги энг бой одам эмас

Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск дунёнинг энг бой одамлари рўйхатидаги пешқадамликни бой берди. Forbes ва Bloomberg маълумотларига кўра, люкс товарлар ишлаб чиқарувчи LVMH компанияси раҳбари Бернард Арно энди дунёдаги энг бой одам. Бу ҳақда ВВС хабар бермоқда.

Forbes маълумотларига кўра, Маскнинг бойлиги ҳозир 178 миллиард долларни ташкил этади. У, ОАВнинг ҳисоб-китобларига кўра, электромобил ишлаб чиқарувчи Teslaнинг қарийб 14 фоизига эгалик қилади ва октябр ойида Twitterни 44 миллиард долларга сотиб олди.

Шу билан бирга, Арнонинг умумий бойлиги 188 миллиард долларни ташкил қилмоқда.

LVMH – Франциянинг ҳашаматли товарлар конгломерати. Компания 1987 йилда Louis Vuitton ва Moët Hennessy мода уйларининг бирлашиши натижасида ташкил этилган. Ҳозирда 75 та люкс брендлари мавжуд. 2021 йилда LVMH Европадаги энг қиммат компания деб топилди. Бизнесни Арнонинг оиласи бошқаради.

Маск биринчи марта 2021 йилнинг баҳорида Forbes миллиардерлар рўйхатида биринчи ўринни эгаллаганди. Ўшанда унинг бойлиги 219 миллиард долларга етган ва Amazon асосчиси Жефф Безосни ортда қолдирган эди.

Ўшанда француз тадбиркори Бернард Арно учинчи ўринда эди. У биринчи марта 2020 йилда кучли учликка кирган. Ўшандан бери Арно оиласининг бойлиги, Forbes маълумотларига кўра, икки баробардан кўпроқ - 76 миллиард доллардан 158 миллиард долларгача ошган.

Киритилди: 18:46 14.12.2022. Ўқилди: 2525 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!