Бугун 21 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Илон Маск 2027 йилга келиб триллионерга айланиши мумкин

Илон Маск 2027 йилга келиб триллионерга айланиши мумкин

Америкалик тадбиркор Илон Маскнинг бойлиги 2027 йилга бориб бир триллион доллардан ошиши мумкин.

Бу ҳақда Informa Connect Academy таҳлилий компанияси ҳисоботида айтилади.

Компания ўз таҳлилида Маскнинг бойлиги сўнгги йилларда ўртача йиллик 110 фоизга ошганини тахмин қилмоқда.

"Дунёда ҳеч ким триллионер мақомига даъво қилмаган, аммо ҳозирча бир нечта эҳтимолий номзодлар бор", деб таъкидлайди компания.

Маскдан ташқари Informa Connect Academy доллар триллионерлари мақомига яна тўртта даъвогарни аниқлади – Ҳиндистоннинг Adani Group саноат конгломерати эгаси Гаутам Адани, Американинг Nvidia технологик компанияси бош директори Женсен Хуанг, Индонезиянинг Barito Pacific конгломерати асосчиси Прайого Пангесту ва ҳашаматли гигант LVMH эгаси Бернард Арно ва унинг оиласи.

Bloomberg рейтингига кўра, 53 ёшли Маск айни дамда дунёдаги энг бой одам ҳисобланади. Tesla ва SpaceX асосчисининг бойлиги деярли 240 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Киритилди: 21:36 08.09.2024. Ўқилди: 1035 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!