Бугун 30 июнь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Илкай Гюндоган жароҳати ҳақида маълум қилди

Илкай Гюндоган жароҳати ҳақида маълум қилди

Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси ва сардори Илкай Гюндоган Евро—2024 нинг очилиш ўйинида Шотландияга қарши ўйиндан (5:1) кейин ўзини қандай ҳис қилгани, иккинчи бўлим охирида Шотландия терма жамоаси ҳимоячиси Райан Портеоус футболчининг оёғига кучли зарба бергани билан ўртоқлашди.

Маълумот учун, биринчи тайм сўнггидаги қўпол ҳаракатидан сўнг, Шотландия терма жамоаси футболчиси тўғридан-тўғри қизил карточка олди.
“Тўпиғим билан ҳаммаси яхши, жиддий нарса йўқ”, — дея Гюндоган сўзларини келтиради Sport.es.

Германия терма жамоаси йирик ҳисобдаги ғалабадан сўнг уч очко жамғариб, “А” гуруҳида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Ушбу тўртликдан жой олган Венгрия ва Швейцария терма жамоалари бугун, 15 июнь куни ўз учрашувини ўтказади.

Германия ва Шотландия терма жамоалари охирги марта 2016 йилги Европа чемпионати саралаш турнирида тўқнаш келишган. Германия терма жамоаси 1-тур учрашувида Шотландияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. 8-тур доирасидаги ўйинда Германия терма жамоаси Шотландияни қабул қилиб, 3:2 ҳисобида зафар қучди.

Киритилди: 11:45 15.06.2024. Ўқилди: 765 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!