Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Илк олтин медаль соҳибаси бўлган кикбоксчи муслима тарихга кирадиган бўлди

Илк олтин медаль соҳибаси бўлган кикбоксчи муслима тарихга кирадиган бўлди

Саудиялик аёллар мутахассислик соҳаларида тобора янги жабҳаларни кашф этишмоқда ва муваффақиятларни қўлга киритишмоқда. Хусусан, саудиялик аёл спортчи аралаш жанг санъати (ММА) курашчиси Захро ал-Қураший кикбоксинг бўйича ўз мамлакатига олтин медални олиб бериб, тарихга кирди.

Муслима Иорданиянинг пойтахтида бўлиб ўтган кикбоксинг бўйича очиқ турнирда турли давлатлардан ташриф буюрган 70 кг вазнлилар ўртасида ғолибликни қўлга киритди. Финалда ҳижобдаги спортчи Захро иорданиялик рақиби Хибу Абдул-Жалил билан тўқнаш келиб, уни мағлубиятга учратди, хабар беради ArabNewsга таянган ҳолда IslamNews.

Кикбоксингга мен тасодифан кириб қолдим. Мен шунчаки спорт билан шуғулланмоқчи эдим ва менинг вақтимга шу секция тўғри келди. Шу тариқа машғулотларга қатнаша бошладим , дея ҳикоя қилади Захро спортга кириб келиши ҳақида.

Жуда кўплаб инсонлар муслимани муваффақияти билан муборакбод этмоқдалар.

Manba: fitrat.uz

Киритилди: 23:02 21.03.2019. Ўқилди: 1537 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!