Бугун 21 август, 2026 йил, жума

O'ZB

Илҳом Алиев Ўзбекистонга келади

Илҳом Алиев  Ўзбекистонга келади

Илҳом Алиев 23-24 август кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади.

Ташриф доирасида олий даржадаги музокаралар ҳамда Ўзбекистон ва Озарбайжон Олий давлатлараро кенгаши йиғилиши режалаштирилган.

Музокарларда товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, ишбилармон доиралар ва ҳудудлар ўртасидаги кооперацияни чуқурлаштириш, транспорт-транзит соҳасидаги имкониятлардан самарали фойдаланиш, фаол маданий-гуманитар алмашинувни давом эттириш масалалари диққат марказида бўлади.

Музокаралар якунида салмоқли ҳужжатлар тўпламини имзолаш ҳамда қатор иқтисодий ва гуманитар лойиҳаларни ишга тушириш кўзда тутилган.

Киритилди: Бугун 20:08. Ўқилди: 301 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!