Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг фикрича, муайян шартлар остида Арманистон билан тинчлик шартномаси 2022 йил охиригача имзоланиши мумкин.
"Агар Арманистон томонининг истаги бўлса, шу йил охиригача тинчлик шартномаси имзоланиши мумкин. Вақт ўтиб бормоқда. Гарчи ташқи ишлар вазирларининг биринчи учрашуви муваффақият келтирмаган бўлса-да, менимча, бу учрашув ижобий қадам ҳисобланади. Ўйлайманки, агар яқин орада қарор қабул қилинса, агар томонлар ишчи гуруҳлар доирасида тинчлик шартномаси матни устида иш бошласа, йил охирига қадар келишувга эришишимиз мумкин", - деди Алиев.