Бугун 25 январь, 2021 йил, душанба

O'ZB

Иккинчи жаҳон уруши: Гитлер ва Сталиннинг “тили бир бўлган”ми?

Иккинчи жаҳон уруши: Гитлер ва Сталиннинг “тили бир бўлган”ми?

Фашистлар Германияси етакчиси Адольф Гитлер СССР раҳбари Иосиф Сталин билан биргаликда Иккинчи жаҳон урушининг режасини ишлаб чиққан.

Бу ҳақда Украинанинг БМТдаги доимий вакили Сергей Кислица айтмоқда.

Унинг фикрига кўра, ушбу режанинг биринчи қурбонлари польяклар ва украиналиклар бўлган. Шу боис, ҳозирги Ғарбий Украина ҳудудига фашистлар қўшинлари Ғарбдан, Совет қўшинлари эса Шарқдан келишган.

"Украина Иккинчи Жаҳон уруши бошланган минтақага тегишли", деди Кислица Иккинчи Жаҳон уруши қурбонлари хотирасига бағишланган БМТ Бош ассамблеясининг тантанали йиғилишида.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, "Совет қўшинлари ишғол пайтида минглаб украиналикларни, 1941 йилдаги чекиниш пайтида эса янаям кўпроқ аҳоли ўлдиришган".

Шу билан бирга, йиғилишда сўзга чиққан бошқа мамлакатлар вакиллари Совет Иттифоқининг фашизм устидан қозонилган ғалабага қўшган ҳиссаси тўғрисида ижобий фикр билдиришган.

Киритилди: 03:00 03.12.2020. Ўқилди: 5326 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!