Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Икки томон ҳам урушдан чарчаган: Украина ва Россия ўртасидаги муносабатларда ўзгаришлар бўладими?

Икки томон ҳам урушдан чарчаган: Украина ва Россия ўртасидаги муносабатларда ўзгаришлар бўладими?

Туркия Ташқи ишлар вазирига кўра, Келаси йилда Украина ва Россия ўртасидаги муносабатларда ўзгаришлар юзага келиши мумкин.

"Икки томон ҳам урушдан чарчаганлиги сабабли 2025 йилга келиб ўзгаришлар пайдо бўлиши мумкин. Вазият қандай ривожланишини кўрамиз", – дея фикр билдирди Туркия ТИВ раҳбари Ҳоқон Фидан Hürriyet нашрига берган интервьюсида.

Шунингдек, Фидан Киев ва Москва ўзаро мулоқот йўлларини излашда давом этаётганини, бироқ томонларнинг ҳеч бири музокара жараёнида мағлубиятга учрагандек кўринишни истамаётганини таъкидлади.

"Урушнинг адолатли якунланиши Украинанинг ҳудудий яхлитлиги доирасида бўлиши керак", — дея қўшимча қилди Туркия Ташқи ишлар вазири.

Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғон Путин Украинадаги урушни тугатишни хоҳлаётганини айтган эди.

Киритилди: 21:48 04.11.2024. Ўқилди: 1124 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!