Дунёдаги икки давлат БМТ Бош ассамблеясида овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Унга кўра, Эрон ва Марказий Африка Республикаси ташкилотга тўламаган қарзлари туфайли Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясида овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум бўлди. БМТ бош котиби Антониу Гутерришнинг БА раиси Волкан Бозкирга йўллаган мактубида шундай деган.
Маълум қилинишича, мактубда қарздорлар рўйхатига Эрон, Марказий Африка Республикаси, Сомали, Сан-Томе ва Принсип, Қамар (Комор) оролари киритилган.
"Айни пайтда БМТга аъзо бўлган 5 та давлатга ташкилот низомининг 19-моддаси шартларига мувофиқ қарздор ҳисобланади", — дейилган мактубда.
Ушбу моддага кўра, БМТга бадал тўлаш бўйича қарздорлиги бўлган ташкилот аъзоси, агар унинг қарзи сўнгги икки йил ичида тўланиши керак бўлган маблағдан ошиб кетса, Бош ассамблеяда овоз беришга ҳақли эмас.
Шу билан бирга, Бош ассамблея тўловни кечиктириш давлатга боғлиқ бўлмаган ҳолатлар туфайли юзага келган бўлса, овоз беришга рухсат бериши мумкин.