Бугун 27 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

ИИВ ҳайдовчиларни огоҳлантирди: "Тонировкага шошилманг"

A A A
ИИВ ҳайдовчиларни огоҳлантирди: "Тонировкага шошилманг"

Тармоқда айрим шахслар автомобиль ойналарини қорайтириш бўйича хизмат кўрсатишларини билдириб, ҳайдовчиларга ушбу хизматни таклиф қилаётганликлари тўғрисидаги хабарлар сони ортиб бормоқда. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.

Шу муносабат билан ИИББ тегишли қарор кучга киргани тўғрисида маълумот эълон қилингунига қадар шошмасликни сўраган.

«Эслатиб ўтамиз, ойналарнинг тусини ўзгартириш учун ИИВ ЙҲХББ вакилларидан тегишли рухсат ва плёнка олиниши зарур.

Амалдаги қонуничиликни бузган шахслар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 126-моддасига мувофиқ жавобгарликка тортилади», дейилади хабарда

Киритилди: 17:01 01.08.2019. Ўқилди: 2315 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар