Бугун 25 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

ИИВ автомашинаси борларни жиддий огоҳлантирди

A A A
ИИВ автомашинаси борларни жиддий огоҳлантирди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати машинада ҳаракатланаётганларни огоҳлантирди.

Гидрометеорология хизмати Марказининг хабарига кўра, жорий йилнинг 12-14 май кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали хорижий жанубий ҳудудлар (Эрон) устида шаклланган нам ҳаво оқими киради.

12-14 майда республикада вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 13-14 май кунлари айрим жойларга кучли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 

Республиканинг баъзи туманларига дўл ёғиши мумкин.

Шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, шамол шиддати 23-28 м/с гача етиши мумкин.

12-14 май кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.

Барча йўл ҳаракати иштирокчиларидан йўлларда ҳаракатланганда эҳтиёткор бўлишларини, заруратсиз кўчага чиқмасликларини сўраб қоламиз, дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарида.

Киритилди: 13:00 12.05.2020. Ўқилди: 20230 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар