Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Расмий маълумот! Луиза Расулова ва унинг онаси нега калтаклангани маълум бўлди

Расмий маълумот! Луиза Расулова ва унинг онаси нега калтаклангани маълум бўлди

Ижтимоий тармоқларда актриса Луиза Расулованинг калтаклангани видеоси тарқалди.

Публикация от Luiza Rasulova (@luiza_rasulova)

ИИББ хабарига кўра, 9 март куни тахминан соат 15.00 ларда Чилонзор тумани, Чилонзор-6 даҳасидаги кўп қаватли уйлардан бирининг уйбошиси 1959 йилда туғилган А.Р. (Луиза Расулованинг онаси) ва шу кўп қаватли уйнинг иккинчи қаватида жойлашган ўқув муассасаси раҳбари 1971 йилда туғилган Б.Ч. билан ўзаро низо келиб чиққан. Низонинг сабаби А.Р. кўп қаватли уйнинг умумий кириш эшигига кодли қулф қўйиб, иккинчи қаватда жойлашган ўқув муассасасига келган ўқувчиларни киришига тўсқинлик қилган. Шу орада Б.Ч. фуқаро А.Р. ни қўлидан тортган вақтида А.Р. ва унинг қизи Луиза Расулова ерга йиқилган.

Л.Расулова ва унинг онасига тиббий ёрдам кўрсатилиши учун шифохонага ётқизилган. Бирламчи маълумотга кўра, А.Р.да «энса соҳаси юмшоқ тўқималарини лат ёйиши», Л.Расуловада «ўнг билак ва ўнг тизза соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши» жароҳатлари борлиги аниқланган.

Фуқаро Б.Ч. профилактика инспектори томонидан ушланиб, яқин орадаги ИИБга олиб борилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Киритилди: 22:11 09.03.2023. Ўқилди: 15277 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!