Бугун 24 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

ИҲТ саммити: Туризм бўйича маслаҳат қўмитаси ташкил этилади

A A A
ИҲТ саммити: Туризм бўйича маслаҳат қўмитаси ташкил этилади



Айни кунларда дунё ҳамжамияти ва халқаро экспертлар нигоҳи Тошкент шаҳрида «Ҳамкорликда иқтисодий барқарорлик ва тараққиёт сари» шиори остида ўтказилган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммити ва унинг доирасида бир қатор минтақа давлатлари иқтисодий барақрорлигига хизмат қилувчи келишув ва натижаларда бўлиб турибди.

Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, сўнгги йилларда Ўзбекистон кўплаб нуфузли, истиқболли тузилмалар, жумладан, ШҲТ, ТДТ, ИҲТ, МДҲ давлат раҳбарлари йиғилишлари ҳамда БМТ доирасидаги ташкилотлар саммитларига мезбонлик қиладиган қулай ҳудудга айланганлиги халқаро майдонда ҳам эътироф этилмоқда.

Айни кунда ИҲТ га аъзо мамлакатлар ҳудудида ярим миллиард аҳоли истиқомад қилиб келишига қарамасдан, ўтган йили мамлакатлар ўртасидаги савдо кўрсаткичи 85 миллиард долларни ташкил этган. Бу уларнинг умумий ташқи савдосининг атиги 8 фоизини ташкил қилади. Шу боис, Тошкент саммитида иштирокчилар томонидан ИҲТ доирасида кўп қиррали ҳамкорлик истиқболлари ва уни янги босқичга олиб чиқиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Хусусан, давлатимиз раҳбари томонидан ИҲТ доирасидаги ҳамкорликка янги суръат бағишлаш мақсадида «Иқтисодий ҳамкорликнинг стратегик мақсадлари – 2035» консептуал ҳужжатини ишлаб чиқиш таклиф этилди. Ушбу ҳужжат доирасида ўзаро савдони рағбатлантириш, транспорт-коммуникациявий ўзаро боғлиқликни кучайтириш, саноат кооперациясини фаоллаштириш, энергетика хавфсизлигини таъминлаш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш, туризм ва маданий-гуманитар алмашинув соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш каби асосий йўналишларга эътибор қаратиш лозимги таъкидланди.

Албатта, бугун ташкилотга аъзо мамлакатларнинг географик жойлашуви ҳамда кенг ресурс ва имкониятларга эга эканлиги ҳисобга олинса, яна кўплаб иқтисодий натижаларга эришиш мумкин. Хусусан, трансқитъавий транспорт йўлаклари салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш, жумладан, «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли ва Трансафғон мультимодал йўли лойиҳаларини ишга тушириш, Тошкентда 2 ноябрда бўлиб ўтган транспорт вазирларининг йиғилишида «Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Туркия» транспорт йўлагини ривожлантириш бўйича қабул қилинган ҳужжатга бошқа аъзоларнинг ҳам қўшилиши ўзининг ижобий натижасини беради.

Шунингдек, Президентимиз ИҲТ Котибияти ҳузурида аъзо мамлакатларнинг туризм маъмуриятлари ва етакчи экспертлардан иборат Туризм бўйича маслаҳат қўмитасини ташкил этиш ҳамда унинг илк учрашувини Ташкилотнинг туризм пойтахти деб эълон қилинган Шаҳрисабз шаҳрида ўтказиш таклифини билдирди.

Давлатимиз раҳбари ИҲТ мамлакатлари халқларини янада яқинлаштиришда маданий-гуманитар ҳамкорликни чуқурлаштиришнинг аҳамиятини қайд этиб, ҳар йили маданият, санъат ва кино ҳафталикларини ўтказиб бориш, ёшларнинг ижодий фестиваллари ва инновацион ҳамкорлик платформасини йўлга қўйиш, фундаментал илмий йўналишларда ўзаро ҳамкорликни кучайтиришни таклиф қилди.

Умуман олганда, бугун дунёда рўй бераётган ўзгаришлар жараёнида ҳеч бир давлат якка ҳолатда ўз тараққиётини таъминлаши мумкин эмаслиги аниқ бўлган бир даврда, ИҲТ каби тузилмалар доирасида ҳамкорлик алоқаларининг ривожлантирилиши келгусида ўзининг ижобий натижасини бериши шубҳасиздир.

Киритилди: 14:39 10.11.2023. Ўқилди: 1372 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!