Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ибодатдан сўнг қўллар юзга сурилишининг боиси нима?

A A A
Ибодатдан сўнг қўллар юзга сурилишининг боиси нима?

Манбаларда ибодатдан кейин қўлларни юзга тортиш суннат экани айтилади, деб ёзади «Muslim.uz».

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Аллоҳ таолога ибодат қилганда қўлларингизни кўтариб, кафтларингизни очиб туринг, уни асло тескари тарафга ўгирманг. Ибодатни тугатгандан сўнг очиқ кафтларингизни юзингизга суринг», деганлари айтилган.

Бошқа бир ривоятда Оиша онамиз розияллоҳу анҳо: «Аллоҳнинг Расули уйқуга ётишдан олдин қўлларини очиб Фалақ, Нас ва Ихлос сураларини ўқиб кафтларига дам солганини ва қўлларини бутун танасига уч марта сурганини кўрган эдим. У зот касал бўлиб қолганларида менга шундай қилишни буюрган эдилар», деганлар (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий, Имом Абу Довуд ривояти). 

Умар розияллоҳу анҳу: «Аллоҳнинг Расули дуо учун кўтарган қўлларини юзларига сурмасдан туширмас эди», деганлар (Термизий ривояти). 

Баъзи уламолар бу ҳаракатни қуйидагича шарҳлаганлар: «Аллоҳ таоло ҳеч қайси ибодатни ва Ўзидан раҳмат-у мағфират сўраб илтижога очилган қўлни эътиборсиз қолдирмайди. Шунинг учун ана шу дуони инсон танасининг энг кўринарли жойига етказиб қўйгани дуруст бўлади».

Киритилди: 12:49 12.06.2018. Ўқилди: 2055 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда