Ҳусийлар Яман ҳукумати назоратидаги Моҳа портига ракета билан зарба берди.
Бу ҳақда Яман Қуролли кучларининг расмий вакили полковник Мажид ан-Нузайлий маълум қилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида хавфсизлик хизматининг бир ходими ҳалок бўлган, яна саккиз киши турли даражада жароҳат олган.
Ҳужумнинг бошқа тафсилотлари ва порт инфратузилмасига етказилган эҳтимолий зарар ҳақида ҳозирча қўшимча маълумот берилмаган.