Бугун 28 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ҳусийлар Маккага дрон учирганини рад этди

Ҳусийлар Маккага дрон учирганини рад этди
Ҳаракатнинг сиёсий бюроси аъзоси Муҳаммад ал-Фараҳ мусулмонларнинг муқаддас шаҳри нишонга олингани ҳақидаги хабарни инкор этди. Ҳусийлар томонидан бошқариладиган SABA ахборот агентлигида эълон қилинган баёнотда бу айблов “мутлақо ёлғон” деб аталди. Шу билан бирга, ҳусийлар сўнгги ҳафта давомида Саудия Арабистонидаги ҳарбий ва энергетик объектларга бир нечта йирик ҳужумлар уюштирганини маълум қилди. Улар бу ҳужумлар Яманга қилинган ҳаво зарбаларига жавобан амалга оширилганини билдирди. Аввалроқ, Саудия Арабистони ҳусийлар томонидан Маккага учирилган дронни уриб туширганини айтган эди.
Киритилди: 14:50 16.09.2026. Ўқилди: 834 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!