Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Ҳусийлар Исроил кемаларига янги ҳужумлар уюштирмоқда

Ҳусийлар Исроил кемаларига янги ҳужумлар уюштирмоқда

Яманнинг ҳутийлар ҳаракати чоршанба куни Европа ва Осиё ўртасидаги асосий юк ташиш йўлаги бўлган тор Баб ал-Мандеб бўғозидан ўтувчи “ҳар қандай” Исроил ёки Исроилга тегишли кемага зарба беришни қайта бошлаганини эълон қилди.

Яман ҳаракати бу қарор Исроилнинг қамалдаги Ғазо секторига гуманитар ёрдам олиб киришга рухсат бермаслиги билан боғлиқ ва “мазлум Фаластин халқи олдидаги инсоний ва маънавий жавобгарлик”ни чуқур ҳис қилишдан келиб чиққанини айтди.

Ҳутийларнинг Исроил ва Исроил кемаларига ҳужумлари 2023-йилнинг ноябрида яҳудий давлатининг Ғазо секторига бостириб кириши фонида кучайди ва 2024-йил январида ХАМАС ва Исроил ўртасида ўт очишни тўхтатгандан сўнг тўхтади.

Февраль ойида Яман ҳаракати, агар Бош вазир Бенямин Нетаняху ҳукумати Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш келишувини бузса, Исроилга қарши ҳужумларни қайта бошлаш билан таҳдид қилган эди.

Киритилди: 11:50 13.03.2025. Ўқилди: 541 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!