Бугун 16 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Ҳусийлар БМТ Хавфсизлик кенгашига норозилик мактуби юборди

Ҳусийлар БМТ Хавфсизлик кенгашига норозилик мактуби юборди

Яманнинг “Ансар Аллоҳ” (ҳусийлар) ҳаракати Исроилнинг Ҳудайда шаҳрига ҳужуми туфайли БМТ Хавфсизлик кенгашига норозилик мактуби йўллади. Бу ҳақда Anadolu'га таяниб Дарё нашри хабар берди.

Ҳусийлар ташқи ишлар вазири Ҳишам Шараф БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ва Хавфсизлик кенгашининг муваққат раиси бўлган Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензийга мактуб йўллаган. Хатда ҳусийлар 20 июль куни Ҳудайда портига Исроил қилган ҳужумидан норозилик билдирган.

Ҳужумлар асосан нефть иншоотларига қаратилган. Ҳудайда шаҳрига яқин нефть омборлари ва электр тизимлари портлатилиб, вайрон қилинган.

Мактубда яҳудий давлатининг Яманга ҳужуми “халқаро ҳуқуқнинг, БМТ низоми мақсадларининг ва мамлакат суверенитетининг очиқдан очиқ бузилиши” сифатида баҳоланган. Ташкилотдан “Исроилнинг Яманга қарши тажовузини қоралаш” чақириғи мавжуд. Бундан ташқари, ҳусийлар агар Исроил яна Яманга зарба берса, бу жазосиз қолмаслигини қайд этган.

Киритилди: 13:36 23.07.2024. Ўқилди: 631 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!