Бугун 7 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ҳусановнинг "Ковентри"га қарши кўрсаткичлари

Ҳусановнинг "Ковентри"га қарши кўрсаткичлари

Англия Премьер-лигасининг 3-турида "Манчестер Сити" ўз майдонида "Ковентри"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов учрашувни асосий таркибда бошлаб, якунига қадар майдонда ҳаракат қилди.

Ҳамюртимиз баҳс давомида тўп билан 91 марта муомала қилди. У 79 та узатмадан 75 тасини шерикларига аниқ етказиб берди. Бу 95 фоизлик аниқликни ташкил этди. Sofascore Ҳусановнинг учрашувдаги ҳаракатларини 7,0 балл билан баҳолади.

Ҳимояда ҳам Абдуқодир фаоллик кўрсатди. У 5 та ҳимоявий ҳаракатни амалга ошириб, 3 марта тўпни хавфли ҳудуддан узоқлаштирди, бир марта рақиб зарбасига блок қўйди ва 4 марта тўпни қайтариб олди. Шунингдек, ҳимоячи ҳаводаги ҳар икки курашда ғолиб чиқди. Ердаги 5 та яккакурашнинг 2 тасида устун келди.

Ҳусанов учрашув охирида — 90+5-дақиқада қоидабузарлик учун сариқ карточка олди.

"Манчестер Сити"нинг ғалабасида Жанлуижи Доннарумма ҳам муҳим роль ўйнади. Учта сейв қайд этган италиялик дарвозабон Sofascore талқинига кўра 8,8 балл билан баҳснинг энг яхши футболчиси бўлди. Эллиот Андерсон 8,6, ягона гол муаллифи Эрлинг Ҳоланд эса 8,5 балл олди.

Ушбу натижадан кейин "Манчестер Сити" учта учрашувда максимал 9 очко жамғариб, Премьер-лига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Ҳусановнинг "Ковентри"га қарши кўрсаткичлари

Киритилди: 23:15 05.09.2026. Ўқилди: 699 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!