Бугун 24 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Ҳусанов юлдузларни қандай қилиб захирага михлади?

Ҳусанов юлдузларни қандай қилиб захирага михлади?

Таниқли россиялик шарҳловчи Александр Елагин ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг ўйинини юқори баҳолаб, уни “Манчестер Сити”да мавсум кашфиёти деб атади.

22 ёшли марказий ҳимояси якунланаётган мавсумни захира ўйинчиси сифатида бошлаб, кейинчалик “Манчестер Сити”нинг асосий таркибидан мустаҳкам жой эгаллашга муваффақ бўлди.

Ҳусановнинг ютуғи

“Манчестер Сити” таркибида рақобат жуда юқори бўлишига қарамай, Ҳусанов 2025-2026 йилги мавсумни жуда мазмунли ва таъсирли ўтказди. Елагин фикрига кўра, ҳимоячининг асосий ютуғи – жаҳон футболи юлдузлари билан рақобатда устун кела олганидир.

- Ҳусанов шунчаки ажойиб мавсум ўтказди. Қаранг, у Йошко Гвардиол каби юқори даражадаги футболчилар билан рақобат қилди. Гвардиол ва Рубен Диаш жароҳатдан тикланганидан кейин ҳам захирада қолди, Ҳусанов эса ўйнашда давом этди, - деди футбол эксперти Александр Елагин. .

Ҳусановнинг камчилиги

Барча мақтовларга қарамай, Александр Елагин ёш футболчида ўсиш нуқталари ҳам борлигини таъкидлади. Шарҳловчи фикрига кўра, Абдуқодир ишончли ўйин намойиш этаётган бўлса-да, баъзида позицион хатоларга йўл қўяди. Бироқ бу хатолар Пеп Гвардиола жамоаси ҳимоясининг ишончлилиги ва мустаҳкамлигига жиддий таъсир кўрсатмаган.

Абдуқодирнинг мавсумдаги статистикаси:

- Барча расмий турнирларда 37 та ўйин;

- Майдонда 2817 дақиқа ҳаракат.

- Европа ва жаҳон чемпионларини асосий таркибдан сиқиб чиқарган асосий марказий ҳимоячи;

- Иккита огоҳлантириш;

-.Иккита соврин: Англия лигаси кубоги, Англия кубоги.

Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусановнинг салоҳиятини юқори баҳолаган Александр Елагин машҳур россиялик спорт шарҳловчиси, журналист ва актёр. У телевидениедаги кўп йиллик фаолияти орқали кенг танилган ва миллионлаб русийзабон мухлислар учун Англия Премьер-лигасининг “овози”га айланган.

Киритилди: 23:44 23.05.2026. Ўқилди: 219 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!