Бугун 24 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ҳўрмуз бўғозининг ёпилиши Судан, Афғонистон ва бошқа мамлакатларда очарчиликни кучайтиради

Ҳўрмуз бўғозининг ёпилиши Судан, Афғонистон ва бошқа мамлакатларда очарчиликни кучайтиради

Бу ҳақда БМТнинг Лойиҳаларга хизмат кўрсатиш бошқармаси ижрочи директори Жорже Морейра да Силва маълум қилди.

Да Силванинг сўзларига кўра, Яқин Шарқдаги кескинлик оқибатлари можаро ҳудуди чегараларидан анча узоққа тарқалади. Унинг таъкидлашича, Ҳўрмуз бўғози орқали кемалар қатнови тўхтатилишининг оқибатларини Осиё ва Африка қитъасидаги ривожланаётган мамлакатлар кўпроқ сезади.

"Ҳўрмуз бўғози ишида юзага келадиган узилишлар энергия ресурслари етказиб берилишига хавф туғдиради. Бу эса кимёвий ўғитлар бозорига таъсир кўрсатиб, озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдид солади. Айниқса очлик даражаси ёки озиқ-овқат беқарорлиги юқори бўлган Судан, Жанубий Судан, Афғонистон, Яман ва Сомали каби мамлакатларда", — дея қўшимча қилди у.

Жорже Морейра да Силванинг айтишича, дунё бўйлаб очликдан азият чекаётганлар сони бир йил ичида камида ўн миллион кишига ошиши мумкин. Бундан ташқари, Форс кўрфазидаги урушнинг кенгайиши пул ўтказмалари оқимига ҳам хавф туғдиради, айниқса Жанубий Осиё мамлакатлари аҳолиси учун.

Киритилди: Бугун 19:37. Ўқилди: 369 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!