Яқин Шарқдаги нефть экспорт қилувчи мамлакатлар хом ашёни Ҳўрмуз бўғози орқали яширин тарзда ташиш амалиётини йўлга қўйган. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги манбага таяниб хабар берди.
Агентлик маълумотига кўра, минтақадаги нефть экспортчилари Форс кўрфазидан катта ҳажмдаги хом ашёни ташишда давом этмоқда.
Қайд этилишича, танкерлар Ҳўрмуз бўғозидан ўтиш вақтида ўз транспондерларини ўчириб қўймоқда. Бу эса кемаларнинг жойлашуви ва ҳаракат йўналишини кузатишни қийинлаштиради.
Bloomberg таъкидлашича, нефть ташишнинг бундай усули бир неча ойдан бери қўлланиб келмоқда.