Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ҳўрмуз бўғозида нефть танкерида кучли ёнғин бошланди

Ҳўрмуз бўғозида нефть танкерида кучли ёнғин бошланди

Ҳўрмуз бўғозида нефть танкери денгиз минасига дуч келиши оқибатида кемада кучли ёнғин бошланган. Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) маълум қилди.

Эрон давлат телерадиокомпанияси тарқатган баёнотга кўра, ҳодиса Эрон томонидан кемалар ҳаракати учун ёпиқ деб эълон қилинган йўналишда содир бўлган.

"Бир соат аввал Ҳўрмуз бўғозида ҳаракатланиш тақиқланган йўналишдан ўтишга уринган бугунги учинчи нефть танкери минага дуч келди", — дейилади ИИМК ҳарбий-денгиз кучлари матбуот хизмати баёнотида.

Портлашдан сўнг танкер Уммоннинг Ал-Ғанам ороли соҳиллари яқинида тўхташга мажбур бўлган.

ИИМК маълумотига кўра, кемада кучли ёнғин давом этмоқда.

Киритилди: 02:21 18.11.2026. Ўқилди: 980 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда