Бугун 17 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

Ҳўрмуз бўғози блокадаси: Европада авиа-ёнилғи захиралари тугамоқда

Ҳўрмуз бўғози блокадаси: Европада авиа-ёнилғи захиралари тугамоқда

Европада тахминан олти ҳафталик авиация ёнилғиси захираси қолди. Агар Эрон билан уруш туфайли нефть етказиб бериш тўхтаб қолса, яқин келажакда рейслар бекор қилиниши мумкин. Бу ҳақда Халқаро энергетика агентлиги раҳбари Фатиҳ Бирол маълум қилди.

Агар бўғоз тез орада очилмаса, рейслар оммавий бекор қилиниб, натижада “инсоният тарихидаги энг йирик энергетик инқироз” юз беради, дея фикр билдирди Фатиҳ Бирол.

У нефть, газ ва бошқа муҳим ресурсларнинг Ҳўрмуз бўғози орқали етказиб берилиши тўхтаб қолганини “энг йирик энергетик инқироз” деб атади. Фотиҳ Билол бунинг оқибатлари ҳақида гапирди.

“Ҳозир бўғоздаги вазият кескин ва бу жаҳон иқтисодиёти учун жиддий оқибатларга олиб келади. Бу қанчалик узоқ давом этса, глобал иқтисодий ўсиш ва инфляция учун шунчалик ёмон бўлади”, деди ХЭА раҳбари.

У баъзи давлатлар “бошқаларга қараганда кўпроқ зарар кўриши”ни таъкидлади. Япония, Корея, Ҳиндистон, Хитой, Покистон ва Бангладеш энергетик инқирознинг “олдинги сафида” туришини қайд этди.

Киритилди: Бугун 13:10. Ўқилди: 458 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!