Ўзбекистон аҳолиси, чет эллик меҳмонлар ва сайёҳларга Visa халқаро карталаридан миллий валютада маблағларни ечиш имконияти тақдим этилди. Тошкент, Бухоро, Хива, Самарқанд ва бошқа шаҳарларда ўрнатилган HUMO банкоматлари меҳмонларга 24/7 тартибда хизмат кўрсатади.
29 август 2019 йил, Тошкент – Миллий банклараро процессинг маркази (МБПМ) Ўзбекистон банклари билан биргаликда Visa халқаро тўлов тизими томонидан ўрнатилган курс бўйича миллий валютада маблағларни ечиш имкониятини жорий қилди. Энди Visa халқаро карта эгалари учун энг яқин банкни қидириш зарур эмас: ўз меҳмонхоналарига ёки сайёҳлик объектларига яқин жойлашган HUMO ва Visa логотипларига эга банкоматни қидириб топишнинг ўзи кифоя.
«Шубҳасиз, мазкур ташаббус Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантиришга кўмак қилади. HUMO Миллий тўлов тизими ва Visa глобал тўлов технологик компанияси мамлакат бўйлаб 250 дан ортиқ банкоматларда Visa карталарини қабул қилиш бўйича техник ишларни муваффақиятли якунладилар, бундай банкоматларнинг сони эса кундан кунга ортиб бормоқда», – деб таъкидлайди МБПМ директори Қурбонов Шуҳратбек.
Visa ва HUMO стратегик ҳамкорлиги пойдевори мазкур йилнинг май ойида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Visa компанияси Ўзбекистонда рақамли тўловлар инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини биргаликда амалга ошириш мақсадига қаратилган Ўзаро ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандуми имзоланган пайтда ўрнатилган. Ушбу ташаббус томонларнинг мамлакатда электрон тўловларни қабул қилиш тармоғини кенгайтириш бўйича ишларидаги биринчи қадам ҳисобланади.
«Visa HUMO билан ҳамкорлик қилишдан жуда мамнун ва маҳаллий банкоматлар тармоғида Visa карталарини қабул қилишни бошлаш Ўзбекистонда нақдсиз тўловларни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон аҳолисининг фаровонлигини ошириш ҳамда мамлакат меҳмонлари учун қулайлик яратиш йўлидаги шерикчилик муносабатларини ўрнатишдаги биринчи қадам ҳисобланади», - дейди Марказий Осиёдаги Visa Бош менежери Алия Чыныбаева.
Банкоматдан миллий валютада нақд пул маблағларини бериш учун комиссион ҳақни банкнинг ўзи белгилайди. Туристик шаҳарларда миллий валютада пулларни ечиб олиш имкониятини берувчи HUMO банкоматлари йирик диққатга сазовор жойлар, меҳмонхоналар, бозорлар ва ҳ.к. атрофидаги 24/7 шохобчаларида жойлашган.
Миллий банклараро процессинг маркази (МБПМ) тўғрисида:
МБПМ 19.09.2018 йилдаги ПҚ-3945-сонли “Миллий тўлов тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига мувофиқ ташкил этилган. МБПМни ташкил этишнинг асосий мақсади – тўловларни ўтказишнинг узлуксизлигини, инновацион маҳсулотларни силжитишни таъминлаш, банк хизматларидан фойдаланиш имкониятларини ошириш ва тўлов хизматлари бозорида рақобат муҳитини ривожлантиришдан иборат.
HUMO тўлов тизимининг вазифалари:
- тўлов инфратузилмасини яхшилаш;
- халқаро тизимлар билан интеграциялашув;
- ягона тўлов маконини яратиш;
- миллий тўлов свитч яратиш