Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Табиий сув ҳавзаларида бир қанча балиқ овлаш қуролларидан фойдаланиш тақиқланди

Табиий сув ҳавзаларида бир қанча балиқ овлаш қуролларидан фойдаланиш тақиқланди

Ҳукумат қарори (80-сон, 09.02.2024 й.) билан Ўзбекистон Республикасининг табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш қоидалари тасдиқланди. Унга кўра, Ўзбекистоннинг табиий сув ҳавзаларида спорт-ишқибозлик турида ҳамда саноат усулида балиқ овлаш тартиби белгиланди. (https://lex.uz/pdfs/6794177)

✅ Қоидалар Ўзбекистон ҳудудидаги барча табиий сув ҳавзаларида фаолият олиб борувчи юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурийдир.

📁 Қоидалар сунъий сув ҳавзалари ҳамда табиий сув ҳавзаси ҳисобланмайдиган ирригация тармоқларидаги қафас (садок) мосламаларида интенсив балиқ етиштириш технологияси ва аквакультурага нисбатан татбиқ этилмайди.

🚫 Табиий сув ҳавзаларида қуйидаги балиқ овлаш қуроллари ва воситаларидан фойдаланиш тақиқланади:

➖ ёйма тўрлар (накидка);
➖икки томонлама маҳкамланадиган 10 тадан ортиқ илгакли воситалар (перемет);
➖махсус тамғаланмаган ва ҳисобга олинмаган ҳар қандай тўрлар;
➖чангакли овлаш воситалари (астрага);
➖электр қармоқ;
➖маҳкамланадиган тузоқсимон тўрлар (вентер, мордушка) ва бошқа балиқ овлашнинг браконьерлик қуроллари.

🗓 Балиқларнинг урчиш даврида, яъни Амударё ва Сирдарёда 11 мартдан – 31 майгача, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги табиий сув ҳавзаларида 26 апрелдан 10 июнгача ва бошқа барча табиий сув ҳавзаларида 16 апрелдан 31 майгача балиқ овлаш тақиқланади.

Киритилди: 10:30 12.02.2024. Ўқилди: 1641 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!