Яман ҳусийларининг "Ансор Аллоҳ" ҳаракатининг учувчисиз учиш аппаратлари Тель-Авивга ҳужум қилди.
Бу ҳақда ҳаракатнинг ҳарбий вакили Яҳё Сария баёнот берди. Унинг сўзлари ҳусийларга тегишли Al Masirah телеканалида эфирга узатилди.
"Яман ҳарбий-ҳаво кучлари ишғол қилинган Фаластин ҳудудидаги Тель-Авивдаги муҳим объектга "Жаффа" дронлари билан ҳужум қилиш орқали операция ўтказди", — дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради "ТАСС".