Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ҳозирги пайтда Россия ва АҚШ муносабатлари хавфли қутблашиш чизиғига келиб қолди

Ҳозирги пайтда Россия ва АҚШ муносабатлари хавфли қутблашиш чизиғига келиб қолди

“REGNUM” хабарида айтилишича, бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маҳкама йиғилишида фикр билдирди.

“Россияга тизимли босимлар уюштирилмоқда, АҚШ ўз иттифоқчилари билан бирга Москвага нисбатан кучли мафкуравий зиддият муҳитини ҳосил қилмоқда”, дейилади йиғилиш баёнотида.

Аниқлик киритилишича, АҚШнинг бундай сиёсати халқаро ҳуқуқ меъёрларига зид.

Айни пайтда баёнотда, Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Жо Байденнинг июндаги Женева учрашувидан кейин ўзаро манфаатли соҳалардаги мулоқот жонланишидан умид қилинаётгани айтилган.

Киритилди: 13:55 22.07.2021. Ўқилди: 4001 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!