Бу ҳақда Al Arabiya маълум қилди.
Reuters агентлиги хабарига кўра, Ҳизбуллоҳнинг янги раҳбари билан алоқа жума куни Байрут чеккасида жойлашган ер ости разведка штаб-квартирасига амалга оширилган йирик ҳужумдан сўнг узилиб қолган. Ҳаракатнинг ўзи Сафийиддиннинг ўлими ҳақидаги хабарларга изоҳ бермади.
Исроил матбуотининг ёзишича, ЦАХАЛ Сафийиддин жойлашган ер ости бункерига 73 тонна бомба ташлаган.
Аввалроқ, Ҳизбуллоҳ Насруллоҳнинг гуруҳ раҳбари сифатидаги вориси билан алоқани «йўқотганини» тасдиқлагани маълум бўлганди.