Бугун 26 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

«Ҳорун Яҳё» қуролли гуруҳга бошчилик қилишда айбланмоқда

A A A
«Ҳорун Яҳё» қуролли гуруҳга бошчилик қилишда айбланмоқда

Истанбул прокуратураси Аднан Октар ва унинг тўдаси устидан тергов жараёни якунига етганини ва айблов хулосаси тайёр бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.

Диний мазмунда китоблар чиқарган ва кўрсатувлар тайёрлаган, Ҳорун Яҳё тахаллусидан фойдаланган Аднан Октар ва унинг шериклари ўтган йилнинг июлида қўлга олинган эди. Шундан сўнг очилган жиноий иш бўйича жами 226 гумондор тергов қилинди. Улар сиёсий ёки ҳарбий жосусликка уриниш, жинсий тажовуз, таҳдид, шантаж, қуролли тўда тузиш сингари 24 та жиноят бўйича айбланмоқда.

Агар суд айблов хулосасини қабул қилса, тез орада Аднан Октар ва тўдаси устидан судлов бошланади.

Киритилди: 06:15 15.07.2019. Ўқилди: 2131 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!