Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Ҳормуз бўғозида танкер минага дуч келди

Ҳормуз бўғозида танкер минага дуч келди

Ҳормуз бўғозининг шарқий қисмида танкер минада портлаб, ёнғин содир бўлган.

Бу ҳақда Эрон Қуролли кучларининг элита бўлинмаси ҳисобланган Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (КСИР) хабар бермоқда.

«Бир соат олдин Ҳурмуз бўғозининг шарқий қисмида танкер минада портлаб, ёна бошлади», — дейилади хабарда.

КСИР Ҳарбий-денгиз кучлари маълумотларига кўра, танкер транспондерлари ва навигация тизимларини ўчирган ҳолда Ҳормуз бўғозининг «тақиқланган ҳудуди» орқали ҳаракатланган.

Ҳозирча экипаж аъзоларининг аҳволи ёки атроф-муҳитга етказилган эҳтимолий зарар ҳақида маълумот берилмаган.

Киритилди: 12:50 16.11.2026. Ўқилди: 716 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар